ИИВ Академиясида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбир курсантларнинг ватанпарварлик, мардлик, фидойилик, касбга садоқат, ҳалоллик фазилатларини юксалтириш, уларни давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, баркамол шахс сифатида тарбиялаш мақсадида ташкил қилинди.
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлими вакиллари, саф қисми ходимлари, магистратура тингловчилари иштирок этган тадбирда ёшларга касбий тавсиялар берилди.
Юрт тинчлиги, халқимиз осойишталиги учун хизмат қилиш шарафли вазифа эканлиги, ҳар бир курсант танлаган касбини қадрлаб, унга муносиб бўлиши кераклиги қайд этилди.
Тадбир давомида видеоролик намойиш қилинди. Ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларда хизмат қилаётган оталарига ҳавас қилиб, айни пайтда академияда таълим олаётган бир гуруҳ намунали курсантларга фахрнома топширилди. Ёшлар ҳам сўз олиб, зиммаларидаги улкан масъулият ва ишончни оқлашга, тенгдошларига ибрат бўлишга ваъда бердилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати