Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

КУРСАНТЛАРИМИЗ – МУСОБАҚА ҒОЛИБИ!

26 Ноябрь 2022, 07:11

890

Ички ишлар вазирлиги академиясида ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида сузиш бўйича мусобақа ўтказилди.

Муҳтарам Президентимизнинг беш муҳим ташаббусини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Қуролли Кучлар академиялари, Божхона институти ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети жамоалари қатнашди.

Мусобақа дастурига биноан, жамоалар эстафета (4х50) ва юз метрга эркин усулда сузиш бўйича ўзаро беллашди. Баҳсларни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг малакали мутахассислари бошқариб боришди. Муросасиз курашларга бой ўтган мусобақа якунида биринчи ўрин ИИВ Академияси курсантларига насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларга эса Қуролли Кучлар ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати академиялари жамоалари сазовор бўлди.

Мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш маросимида ИИВ Академияси бошлиғи, полковник Рустам Хатамов иштирок этиб, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги, бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар она Ватанимиз тақдирига дахлдор, етук салоҳиятли ўғил-қизларни тарбиялашда муҳим пойдевор бўлаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг ғолиб ва совриндорларга диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Божхона институти ва Жамоат хавфсизлиги университети жамоалари фаол иштирокчилар қаторида тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech