Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ёш китобхон” республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Ўсиб келаётган ўғил-қизларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонликни янада оммалаштириш мақсадини кўзлаган тадбирда саралаш босқичи ғолиблари қатнашди.
Иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони” ва “Тезкор савол-жавоб” шартлари бўйича беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъатининг баҳосига кўра, 10–14 ёшдагилар орасида Рухшона Бектемирова, 15–19 ёшдагилар орасида ИИВ Академияси курсанти Камронбек Исмоилов ҳамда 20–30 ёшдагилар орасида Маҳзуна Собирова ғолибликни қўлга киритиб, диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди. Энди ёш китобхонлар танловнинг Тошкент шаҳар босқичида қатнашадилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати