Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ижтимоий ҳимоя – амалда

04 Январь 2023, 05:01

1652

Янги йил байрами муносабати билан ИИВ Академиясининг бир гуруҳ ходимларига моддий ёрдам кўрсатилди.

Тадбир аввалида Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 1 октябрдаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида”ги 404-сонли буйруғи асосида амалга оширилаётган тизимли ишлар соҳа ходимлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилаётгани айтиб ўтилди.

Шундан сўнг касбий ва шахсий фазилатлари билан жамоага ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ фаол ходимларга 3 миллион сўм миқдоридаги моддий ёрдам пуллари топширилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech