Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Алишер Навоий” маҳалласида навоийхонлик

08 Февраль 2022, 09:02

1505

Юртимизда буюк аждодимиз, ўзбек адабиётининг йирик намояндаси Алишер Навоий таваллудига бағишлаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги шоир номи билан аталувчи маҳаллада ҳам ушбу сана кўтаринки кайфиятда нишонланди. Туман ва маҳалла фаоллари, ёши улуғ нуронийлар ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари иштирок этган тадбирда ҳазрат Навоийнинг барҳаёт сиймоси ёдга олинди.

– Алишер Навоий бобомиз ҳам идоди, ҳам ибратли амаллари билан халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилган, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Назаров. – Унинг асарларини ўқиган, мағзини чаққан инсон ҳаётда тўғри йўлдан адашмайди. Бугунги авлодлар Навоий ижодидан кўпроқ баҳраманд бўлишлари, унинг комиллик ундовчи ғояларини чуқурроқ англашлари лозим. Давлатимиз томонидан шоир ижодини чуқур ўрганишга қаратилаётган улкан эзгу ишлар замирида ана шу мақсад мужассам.

Назм ва наво кечасига уланиб кетган тадбирда шоир ғазалларидан парчалар ўқилди. Мумтоз куй-қўшиқлар янгради. Айниқса иқтидорли курсантлар томонидан ижро этилган “Навоий ва Гули” монологи барчага манзур бўлди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech