ИИВ академияси магистратурасининг Бошқарув фанлари кафедраси кабинет бошлиғи, подполковник Миёнфаррух Саидов илмий ишини ҳимоя қилди.
У “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослигидан юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясини ИИВ академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати