ИИВ Академияси магистратураси 2023/2024 ўқув йили учун биринчи даражадаги “ташкилий-стратегик бошқарув” ҳамда иккинчи даражадаги “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассисликлари бўйича қабул эълон қилади.
Магистратуранинг “ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислиги бўйича ўқиш истагидаги номзодлар базавий олий маълумотга ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иккинчи даражадаги ”ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги дипломига тенглаштирилган (муқаддам фаолият кўрсатган магистратура, Олий академик курслар ҳамда Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетини тамомлаган) дипломга, шунингдек ички ишлар органларида камида беш йил амалий хизмат стажига эга бўлиши керак.
“Ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислигига охирги бир йил давомида қуйидаги лавозимлардан бирини эгаллаб келаётган номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:
ИИВ марказий аппарати ҳамда вазирликка бевосита бўйсунувчи таркибий тузилмалар бўйича – бўлим бошлиғи, унга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар;
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари аппаратлари бўйича – бошқарма бошлиғи, унга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар;
туман, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бўйича – ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиқлари;
вазирлик таълим муассасалари бўйича – ихтисослаштирилган мактаб интернати ва академик лицей директорлари, шунингдек ИИВ Академияси ва Малака ошириш институти бошлиғининг ўринбосарлари, маслаҳатчиси ва ёрдамчиси;
Жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари.
Магистратуранинг “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги бўйича ўқиш истагидаги номзодлар бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига, шунингдек ички ишлар органларида камида уч йиллик амалий хизмат стажига эга эга бўлиши керак.
“Ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислигига охирги бир йил давомида қуйидаги лавозимлардан бирини эгаллаб келаётган номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:
Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва вазирликка бевосита бўйсунувчи таркибий тузилмалар бўйича – бош мутахассис, етакчи юрисконсульт, бош эксперт, ўта муҳим ишлар бўйича терговчи (тезкор вакил), бош инспектор, уларга тенглаштирилган ва улардан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар;
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБларининг аппаратлари бўйича – бўлинма бошлиғи, унга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар;
туман, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ва ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бўйича – туман, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ва ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ўринбосарлари лавозимидаги ходимлар.
жазони ижро этиш муассасалари бўйича – бўлим бошлиғи, уларга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар (даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлимлари бошлиқларидан ташқари).
вазирлик таълим муассасалари бўйича – академик лицей директорининг ўринбосарлари, Академия ва Малака ошириш институтининг илмий-педагогик ходимлари, шунингдек бош инспектор ёки уларга тенглаштирилган ва улардан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар.
Магистратурада ўқиш истагидаги номзодларнинг ҳужжатлари электрон тартибда қабул қилинади. Бунда номзод magistr.akadmvd.uz манзилига зарур маълумотларни киритади ва ИИВ Академияси бошлиғи номига ёзилган билдиргининг имзоланган электрон нусхасини ушбу манзилга юборади. Билдирги қабул қилингандан сўнг ИИВ Академияси қабул комиссияси томонидан номзодга билдиришнома юборилади.
Магистратурага ўқишга қабул қилиш номзодлар учун тенг ҳуқуқлилик, қабулнинг ягона қоидалари ва танлов принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
1) ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
2) махсус касбий танлов (ёзма иш ҳамда номзодларнинг компетенцияларини диагностика қилиш);
3) якуний суҳбат.
Номзодларнинг ҳужжатлари 2023 йилнинг 1 апрелидан 1 май кунига қадар қабул қилинади.
ИИВ Академияси қабул комиссияси