Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг 2020 йил 22 майдаги «Ихтисосликлар ва чет тили (инглиз тили) бўйича малакавий имтиҳонларни топширувчи ходимлар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда малакавий имтиҳонларни ўтказиш тўғрисида»ги 42-сон буйруғига асосан жорий йилнинг 29-30 май кунлари ихтисосликлар ва чет тили (инглиз тили) бўйича малакавий имтиҳонлар:
чет тили бўйича 2020 йил 29 май куни соат 0900‒1300 да Тилларни ўрганиш кафедраси ўқув-методик хонасида;
«12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ, молия ва божхона ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича 2020 йил 30 май куни соат 0900‒1300 да Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш кафедрасининг ўқув-методик хонасида;
«12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Жиноят-ижроия ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича 2020 йил 30 май куни соат 0900‒1300 да Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедрасининг ўқув-методик хонасида;
«12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика. Тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси» ихтисослиги бўйича 2020 йил 30 май куни соат 0900‒1300 да Дастлабки тергов ва криминалистика кафедрасининг ўқув-методик хонасида ўтказилади.