Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жойларда сайёр машғулотлар ўтказилди

10 Май 2022, 09:05

873

Ички ишлар вазирлиги академияси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудий ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари учун сайёр машғулотлар ўтказилди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Кегайли, Тахиатош, Қонликўл, Мўйноқ, Қораўзак ва бошқа туманларида ташкил этилган учрашувларда жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳудудлар муаммосини ҳал этишда “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай”  ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилий муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари тизимига жорий қилинаётган самарали механизмларни жадаллаштириш, аҳолининг “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “темир дафтар” ва “меҳр дафтари”га киритилган қатлами вакилларини қийнаётган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, жойлардаги криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, “шаҳар инспектори”, “қишлоқ инспектори” моделини жорий этиш бўйича  машғулотлар ўтказилиб, соҳа ходимларининг касбий кўникмалари мустаҳкамланди. Профилактика инспекторлари фаолиятида йўл қўйилаётган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech