Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 121-сонли умумтаълим мактабида “Менинг тақдирим – Ватаним тақдири!” мавзуида тадбир ўтказилди.
Учрашув ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг дахлдорлик туйғусини ошириш, келгусида муносиб касб эгаллашлари учун кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинди.
Тадбирда академия вакилларидан юридик фанлар доктори, профессор Олимжон Матчонов, Фахрийлар кенгаши раиси Норқул Тоштемиров сўзга чиқиб, инсон ҳаётида билим ва маърифатнинг ўрни ҳақида мулоҳаза юритишди. Янги Ўзбекистонда ёшлар тақдирига устувор вазифалар қатори эътибор қаратилаётгани, улкан ислоҳотлар самараси ёшларнинг эзгу интилишларига боғлиқ эканлиги таъкидланди.
Очиқ мулоқот ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли янгиланишлар, соҳада хизмат қилишнинг шарафли жиҳатлари ҳақида билдирилган фикрлар билан давом этди. Ўқувчиларга академияда йўлга қўйилган таълим жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати