Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Ёш юристлар” ғолиб

18 Январь 2022, 10:01

1486

ИИВ Академиясининг Автомобиль тайёргарлиги кафедраси томонидан “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда инновацион технологиялар” мавзусида викторина ташкил этилди.

Беллашувда “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлардан иборат “Маъмурий амалиётчилар”, “Ёш юристлар” ва “Автомагистрал” жамоалари ўзаро баҳслашди.

Ҳакамлар ҳайъати курсантларнинг назарий билимларини тест синови, тезкор савол-жавоб ва жумбоқли масалаларни ечиш орқали баҳолаб бордилар. Якуний натижаларга кўра, “Ёш юристлар” жамоаси викторина ғолиби, деб топилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech