Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёш ходимлар хизматга мослаша олаяпти(ми)?

28 Май 2024, 09:05

557

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида ИИВ академиясини тамомлаган ёш ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир кадрлар фаолиятини ўрганиш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, таълим ва амалиёт уйғунлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинди.

Учрашувда бошқарма мутасаддилари, академия ишчи гуруҳи вакиллари сўз олиб, кейинги йилларда кадрлар сиёсати самарадорлигини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтишди. Шунга қарамай, айрим ёш ходимларнинг хизматга мослашишида қийинчиликлар юзага келаётгани айтилди.

– Академияда кадрлар тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизими жорий қилинди, – дейди ишчи гуруҳи раҳбари, подполковник Турғун Кучкаров. – Курсантларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ҳудудий ИИОлари билан базавий амалиёт, мастер-класс ҳамда битируволди “Финал” комплекс ўқув машғулотларини ўтказиш йўлга қўйилди. Бу каби механизмлар курсантларнинг амалиётдаги хизмат фаолиятига қисқа фурсатда мослашишига ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, кафедраларни ИИОларига бириктириш орқали ҳудудлардаги криминоген вазиятни ўрганиш, ёш ходимлар фаолиятини мониторинг қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилаётган ўрганишлар, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлаш бўйича яратилаётган методик қўлланмалар ҳақида маълумот берилди. Ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларга зарур тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech