Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янги Ўзбекистон Тўмарислари

05 Март 2025, 05:03

107

Ички ишлар вазирлиги Академиясида Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан ташкил этилган кўрик-танлов айнан шу ном билан аталди.

Унда Жамоат хавфсизлиги университети, Божхона институти, Халқаро ислом академияси ва ИИВ академияси курсант ва талаба қизлари ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танлов иштирокчилари икки шарт бўйича интеллектуал салоҳияти ва ўз иқтидорларини намоён этишди. Жамоа аъзоларининг ҳар бир чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Қизиқарли чиқишлар, саҳна кўринишларига бой тарзда ўтган кўрик-танлов натижаларига кўра ИИВ Академиясининг “Баҳор гуллари” жамоаси “Энг матонатли жамоа”, Жамоат хавфсизлиги университетининг “Жасорат маликалари” жамоаси “Энг креатив жамоа”, Божхона институтининг “Тумор” жамоаси “Энг иқтидорли жамоа” ва Халқаро ислом академиясининг “Нео Тўмарис” жамоаси “Энг ижодкор жамоа” номинацияларига сазовор бўлишди.

Тақдирлаш маросимида сўз олганлар томонидан, сўнгги йилларда мамлакатимизда Ватанимиз келажаги бўлган ёшлар масаласига катта эътибор қаратиб келинаётгани, ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уларни ҳар томонлама замонавий билимларни мукаммал эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, шунингдек ёшларни юксак маънавиятли, зукко, билимдон, юрт тақдирини ўз зиммасига олишга қодир навқирон авлод сифатида вояга етказиш учун барча имконият эшиклари очиқ эканлиги эътироф этилди.

Кўрик-танлов якунида иштирокчиларига диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech