Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хизматга шайлик текширилди

19 Март 2024, 07:03

363

Наврўз – янгиланиш, меҳр-саховат, инсонийлик айёми. Бу йилги байрамни “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” ғояси асосида нишонлаш кўзда тутилган.

Шу кунларда умумхалқ айёмини кўтаринки руҳда қарши олиш ва муносиб нишонлаш, ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда юртдошларимизнинг тинч-осуда ҳаётини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Байрам муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида навбатдаги саф кўриги ўтказилди. Тадбирда шаҳодатланган ходимлар ҳамда тингловчи-курсантларнинг хизматга шайлиги текширилди. Шунингдек, шахсий таркиб аъзоларига Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талаблари яна бир бор етказилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech