Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Халқаро давра суҳбати

25 Май 2024, 08:05

610

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган давра суҳбати “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш: қонунчилик, муаммо ва тажрибалар” мавзуига бағишланди.

Тадбир Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ҳамда юртимизнинг етакчи турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда, онлайн форматда ташкил қилинди.

Ҳуқуқшунос олимлар, мутахассис ва тадқиқотчилар, таълим олувчилар иштирок этган давра суҳбатида долзарб мавзу атрофлича муҳокама қилинди. Сўзга чиққанларнинг “Вояга етмаганлар жиноятчилигининг криминологик хусусиятлари”, “Оиладаги зўравонликларнинг олдини олиш”, “Жиноятчиликка қарши курашишнинг муаммо ва ечимлари”, “Кибержиноятларнинг олдини олиш усуллари”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш” ва бошқа шу каби маърузалари тингланди.

Тадбир якунида ҳамкор таълим муассасалари вакиллари мазкур йўналишда илмий ҳамкорликни кенгайтириш, тажрибаларни ўртоқлашиш, фаолият самарадорлигига хизмат қиладиган таклиф ва тавсияларни амалиётга кенг жорий қилишга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech