Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Вазифалар ижроси муҳокама қилинди

20 Апрель 2022, 10:04

1057

ИИВ Академиясида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика соҳасини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вазирлик Эксперт-криминалистика бош маркази мутасаддилари, соҳа мутахассислари, шунингдек таълим муассасасининг Криминалистик экспертизалар кафедраси вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қарорда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, криминалистик тадқиқотларини янада такомиллаштириш, ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларининг бу борадаги имкониятларини ошириш мақсадида қатор вазифалар белгиланган.

Йиғилишда Эксперт-криминалистика бош маркази Саидолим Нуриддинов сўзга чиқиб, соҳадаги долзарб вазифалар бўйича амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш, Ички ишлар вазирлиги академиясида замонавий эксперт-криминалистика жиҳозлари ва техник воситалар билан жиҳозланган ўқув-лаборатория комплексини ташкил этиш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда илғор ёндашувларни татбиқ қилиш, бакалавриат дастури бўйича “Рақамли криминалистика асослари” фани ўқитилишини йўлга қўйиш каби масалаларга тўхталди.

Ишчан руҳда ўтган йиғилиш давомида тегишли таркибий тузилма раҳбарларининг ахбороти тингланди, истиқболдаги муҳим вазифалар бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech