Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган маънавият ва маърифат дарси атоқли шоир Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланди.
Тадбирда халқимизнинг суюкли фарзанди ёдга олинди. Шоир ижодининг юксак бадиий қиймати, бетакрор шеъриятида улуғланган инсонпарварлик ғояларининг ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти эътироф этилди. Самимий ва халқона шеърлари билан одамлар қалбидан жон олган Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, умрбоқий меросини қадрлар бугунги авлодлар олдидаги маънавий бурч эканлиги таъкидланди.
Шу куни шоирнинг содда ва равон сўзлар билан битилган шеърларидан ёд айтилиб, “Улуғимсан, Ватаним” қўшиғи ижро этилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати