Ҳужжатларни криминалистик тадқиқ қилишнинг замонавий имкониятларига бағишланган давра суҳбати “эксперт-криминалистика фаолияти” йўналишида таълим олаётган курсантлар учун қизиқарли ўтди.
Унда Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика маркази бош маркази, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Эксперт-криминалистика маркази, шунингдек ўқув даргоҳининг Криминалистик экспертизалар кафедраси ўқитувчилари иштирок этди.
Бевосита мулоқот жиноятларни фош этиш ва тергов қилишда криминалистик экспертизаларнинг долзарб аҳамияти, ҳужжатлар билан боғлиқ техник-криминалистик экспертизаларни ўтказиш методлари, соҳадаги ютуқлар ва муаммоларнинг ечимлари юзасидан билдирилган фикрлар билан давом этди. Курсантлар келгусидаги фаолиятлари учун зарур бўлган тавсияларни олишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати