Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Устозлар ҳаёти – ибратга тўла

29 Декабрь 2021, 10:12

1879

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари” шиори остида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Таълим муассасаси раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилган учрашувда соҳа машаққатини енгиб ўтган бир гуруҳ фахрийлар ёшлар билан самимий суҳбат қурдилар. Тадбир аввалида Академия бошлиғи, полковник Рустам Хатамов ички ишлар органларида “устоз-шогирд” анъаналарининг аҳамияти ҳақида тўхталди. 

– Инсон ҳамиша устозларига суянади, улардан ибрат олади. Ички ишлар органлари тизимида ўз ҳаётини эл-юртимиз фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталиги учун бағишлаган, инсоний фазилатлари билан обрў-эътибор қозонган фидойиларимиз кўп. Уларнинг салоҳияти ва бой тажрибаси ёш ходимлар, айниқса курсантларимизни ўз касбининг қадрига етишга ундайди, – деди ўқув даргоҳи бошлиғи.

Маънавий-маърифий тадбирда истеъфодаги полковник Ғулом-Ҳасан Алимовнинг машаққатли меҳнат фаолияти алоҳида эътироф этилди. Ўқув даргоҳининг тарихи, мустақиллик йилларида соҳа учун кадрлар тайёрлаш босқичлари, сўнгги йилларда давлатимиз томонидан ёшларнинг замонавий билим олиши учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақидаги илиқ сўзлар тадбирнинг тарбиявий аҳамиятини янада оширди.

Шу куни истеъфодаги генерал-майор Ҳабибулла Ҳожиматов, истеъфодаги полковниклар Михаил Урсаки, Рустам Кабулов ва бошқалар ҳам сўзга чиқишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech