Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳушёрлик – ҳамжиҳатлик гарови

27 Январь 2022, 11:01

1240

Юртимизда инсон қадри ва манфаатлари ҳар нарсадан устун. Айниқса фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг тинч-осуда ҳаётини сақлашга ички ишлар органлари ходимлари ҳамиша камарбаста.

 Куни кеча республикамизнинг олис-яқин ҳудудларида рўй берган фавқулодда вазият халқимиз бардошини яна бир бор синовдан ўтказди. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли техноген офат оқибатлари қисқа фурсатда бартараф этилди. Юртдошларимизнинг обод ҳаёти изига тушди.

Масъулиятли кунларда ички ишлар органлари ҳодимлари ҳушёрликни оширган ҳолда куну-тун хизмат олиб бормоқдалар. Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, аҳолига ҳар томонлама кўмак беришга қаратилган профилактик тадбирлар ҳудудларнинг криминоген вазиятини барқарор сақлашга хизмат қилмоқда.

Хусусан, пойтахтимиз аҳлининг тинч-осуда ҳаётини таъминлашда Ички ишлар вазирлиги академияси шахсий таркиби ҳам фаол ташаббус кўрсатмоқда. Жамоат тартибини сақлаш тадбирларининг ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамжиҳатликда йўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда. Зеро, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, “тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди, бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак”.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech