Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Учинчи йиғин якунланди

22 Апрель 2022, 07:04

1191

Бугун ИИВ Академиясида лавозимга янги тайинланган сектор раҳбарларига сертификатлар топширилди.

Қисқа муддатли семинар-тренинг давомида 44 нафар туман (шаҳар) прокуратура, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича касбий малакаларини оширдилар.

Машғулотлар мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг устувор йўналишлардан келиб чиқиб сектор масъуллари олдидаги долзарб вазифалар асосида ташкил этилди. Шунингдек, тингловчиларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида пойтахтимизнинг Олмазор, Сергели, Янгиҳаёт туманларидаги энг намунали секторлар фаолияти ўрганилди. Ўқув йиғини якуни бўйича улар тест синовларини топширдилар.

Тадбирда сертификатларни Давлат бошқаруви академиясининг биринчи проректори Худойқул Азизов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Боту Алимов ҳамда ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари Руфтулло Нигматов тантанали равишда топширдилар.

Таъкидлаш жоизки, ўқув йиғини давомида жами 169 нафар туман, шаҳар прокуратура, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарларининг малакасини ошириш режалаштирилган.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech