Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Тушимга киради Қодирий бобом...”

03 Апрель 2022, 09:04

2231

Севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг “Қора қуёш” драматик достони маърифатпарвар боболаримизнинг аянчли қисматига бағишланади.

Асарда Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носир сингари улуғ зиёлиларимизнинг ички кечинмалари, миллат ва халқ дардида ёнган ҳасратлари ифодаланган. Қатағон йилларидан ҳикоя қилувчи ушбу асар бугунги ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамияти касб этади. 

Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари учун “Қора қуёш” достони асосида тайёрланган спектакл намойиш қилинди. Саҳна кўринишида ролларни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ижро этишди. Тарихимизнинг мудҳиш даврлари ёритилган саҳна асари томошабинларга улкан маънавий озуқа берди. 

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech