Айни кунларда бир гуруҳ ички ишлар ходимлари Туркия Республикаси ИИВнинг Хавфсизлик бош дирекцияси ўқув марказида малака оширмоқдалар.
Жиноятчиликка қарши курашишда ўзаро тажриба алмашиш, соҳа ходимларининг касбий малака ва кўникмасини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув курсларига ИИВ соҳавий хизматлари, таълим муассасалари ҳамда ҳудудий ички ишлар органларидан ходимлар жалб қилинган.
Ўқув курси иштирокчилари “Кибержиноятларни тадқиқ қилиш”, “Уюшган жиноятчиликни тергов қилиш ва унинг услублари”, “Инсон ресурсларини бошқариш”, “Кибержиноятларга қарши курашиш”, “Кибержиноятларни тергов қилиш” мавзулари доирасида хорижий тажрибанинг илғор жиҳатларини ўрганиб қайтадилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати