Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тубан иллатдан огоҳ бўлайлик!

12 Март 2022, 09:03

1523

Ёшларда коррупцияга қарши муросасиз курашиш маданиятини шакллантириш, уларнинг она Ватанимиз ва танланган касбига дахлдорлик туйғуларини янада юксалтириш – давлат сиёсатининг устувор йўналиши саналади.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида соҳа вакиллари, ёш ходимлар, Академия курсантлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган учрашув ана шу масалага бағишланди. Очиқ мулоқотда ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ҳусниддин Давронов, бошқарма бошлиғи ўринбосари, полковник Абдувоҳид Имяминов, Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Даврон Юлдашев сўзга чиқди.

– Ички ишлар органи ходими коррупциявий ҳолатларга қарши курашиши орқали фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаши керак, – деди Ҳ.Давронов. – Афсуски, айрим ходимлар нафс гирдобига тушиб, тубан иллатга қўл урмоқда. Мамлакатимизда “инсон қадри учун” эзгу тамойили асосида улкан ислоҳотлар кечаётган бугунги кунда тизим ходимларининг касбий одоб-ахлоқини янада юксалтириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда ёш ходимлар ва курсантларга зарур касбий тавсиялар берилди. Хусусан, хизмат ва кундалик ҳаётда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг ҳар қандай кўриниши, жумладан, коррупцияга нисбатан муросасиз курашиш, фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий муомала маданиятига риоя қилиш, ички ишлар органлари ходими деган юксак номга муносиб бўлиш – Ватанга ва халққа садоқатнинг олий намунаси эканлиги таъкидланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech