Сўнгги йилларда ички ишлар органлари тизимида ҳалол ва виждонан хизмат қилиб келаётган ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Айнан шу йўналишда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим пойдевор бўлди. Ушбу қарор асосида ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини берувчи тавсияномалар берилиши йўлга қўйилди.
Шу муносабат билан ИИВ Академиясида ҳам самарали меҳнат қилиб, тизим равнақига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимлар, ва профессор-ўқитувчиларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар тантанали равишда топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати