Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Танишув қизиқарли ва тассуротларга бой ўтди

22 Ноябрь 2024, 08:11

225

Оталиққа олинган мактаблар ўқувчилари Ички ишлар вазирлиги академияси фаолияти билан танишдилар.

“Очиқ эшиклар куни” ёшлар билан манзилли ишлаш, уларни ички ишлар соҳасига қизиқтириш, ҳудудларда олий таълим қамровини ошириш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинди. Тадбирда пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги 293-сонли ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги 27-сонли умумтаълим мактабларидан 51 нафар ўқувчи қамраб олинди.

Дастлаб ўқувчилар ахборот-ресурс маркази, ўқув бинолари, саф майдони, спорт комплекси ва курсантлар ётоқхонасида яратилган замонавий шароитлар билан танишдилар. Маънавият ва маърифат масканида ўқув даргоҳи тарихи, ватанпарварлик бурчаги, Чўлпон музейи, курсантлар учун йўлга қўйилган бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ҳақида сўзлаб берилди. Ёшларга академия фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш қилинди.

Шу ернинг ўзида ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда академия вакиллари сўз олиб, юртимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, таълим тизимидаги ислоҳотлар, академияга кириш имтиҳонлари тартиби, мутахассислик йўналишлари, ўқув жараёнига татбиқ қилинган замонавий ёндашувлар ва курсантлар эришаётган ютуқларга тўхталиб ўтдилар.

Тадбир якунида тенгдошларига ҳар томонлама намуна бўлаётган бир гуруҳ ўқувчилар ва уларнинг устозлари академия бошлиғи номидан миннатдорлик хати ҳамда ташаккурнома билан рағбатлантирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech