Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Суд вакиллари иштирокида давра суҳбати

03 Февраль 2022, 09:02

1335

ИИВ Академиясида “Хизматлар соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини молиявий ресурслар ва инфратузилма билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманлараро суди вакиллари, Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этган тадбирда Президентимизнинг “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти, тизимдаги устувор вазифалар ва уларнинг ижроси бўйича фикр алмашилди.

Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олдилар. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга оид билдирилган таклиф ҳамда тавсиялар давра суҳбатининг аҳамиятини оширди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech