Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида спорт мусобақаларига старт берилди.
Президентимизнинг беш муҳим ташаббусини янада оммалаштириш, ички ишлар органларида соғлом ҳаёт тарзи ва жисмоний фаолликни ошириш тадбирнинг асосий мақсади саналади.
19 мартга қадар давом этадиган мусобақада ходимлар ва кундузги таълим курсантлари минифутбол, сузиш, енгил атлетика, шахмат-шашка, кўпкураш ҳамда жанговар кўргазмали чиқишлар бўйича баҳс олиб борадилар.
Ғолиб ва совриндорлар Наврўз айёми арафасида тантанали равишда тақдирланади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати