Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Спорт бу – саломатлик гарови

24 Май 2024, 07:05

601

Ички ишлар органлари ходимларининг саломатлиги ва жисмоний жиҳатдан етуклиги аввало кундалик турмуш тарзига тўғри риоя этиши ҳамда спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб боришига боғлиқдир.

Айнан шу мақсадда ИИВ академияси ходимлари билан ҳам ҳафтанинг белгиланган кунларида спорт машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

Шахсий таркибни спортга қизиқтириш ва доимий равишда ўз устиларида ишлаб боришлари учун Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси қошида спортнинг ўндан ортиқ тури бўйича шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган.

Ходимларнинг доимий спорт машғулотларида қатнашишлари хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

 

ИИВ академияси Ахборот хизмати.

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech