Буюк аллома Ибн Сино беморларни даволашда тарбияга, яъни психогигиенага алоҳида эътибор қаратган экан. Чиндан ҳам, соғлом турмуш тарзига амал қилиш инсон организмидаги ҳар қандай хасталикнинг олдини олишга хизмат қилади.
ИИВ Академиясининг Тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан ўтказилган учрашувда соғлом ҳаёт тарзига амал қилиш қоидалари тарғиб қилинди. Мутахассислар саломатликни мустаҳкамлаш омиллари, хусусан, шахсий гигиенага риоя этиш, тўғри овқатланиш, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, юқумли касалликлардан ҳимояланиш ва организм учун зарарли одатлардан воз кечиш борасида ўз тавсияларини бердилар.
Ҳар бир инсон соғлиғи учун, аввало, ўзи қайғуриши, тиббий маданиятини мунтазам ошириб бориши, касалликни шифокор-мутахассис тавсияси асосида даволаши лозимлиги таъкидланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати