Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси ватанпарвар, ўз касбига садоқатли ва фидойи ёшларни камол топтиришда муҳим пойдевор бўлмоқда.
“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” концептуал ғояси асосида ўтказилган учрашув Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим олаётган курсантларнинг касбий фазилатларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
“Уч авлод учрашуви” меҳмонлари – истеъфодаги генерал-майор Жаббор Камолходжаев ва Ҳабибулло Ҳожиматовлар кўп йиллик тажрибаларида эришган ютуқлари, осойишталикни таъминлаш масъулияти, касб машаққатини енгиш ва бурчга содиқ бўлишнинг юксак қадр-қиммати ҳақида сўзлаб беришди.
Фахрий устозларнинг ибратли маслаҳатлари, насиҳат ва ўгитлари тадбирнинг тарбиявий аҳамиятини янада оширди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати