Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Шу юртга фидодир бор орзу-ҳавас...

04 Апрель 2024, 09:04

815

Ватан – киндик қонимиз тўкилган муқаддас замин. Қалбида иймони, ор-номуси бор инсонгина, она Ватанини севиб, ардоқлайди. Уни кўз қорачиғидек асрайди.

Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб ўтган тадбир Ватан ва ватанпарварлик туйғуларига бағишланди. Маърифий кечада элимиз адоғидаги санъаткорлардан Гулбаҳор Эрқулова, Баҳодир Нишонов, ички ишлар органлари фахрийлари Мирсамад Одилов, Сулаймон Валиев, бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар юртимизда кечаётган улкан янгиланишлар, ёшлар ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, янги Ўзбекистонда инсон қадрининг нечоғлик улуғланаётгани ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Истиқболимизни давом ээтирувчи ёш авлод вакилларининг ватанпарварлик, юртга садоқат, фидойилик каби фазилатларини янада юксалтириш муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

– Ватанни тинмай мадҳ этиш мумкин, аммо уни қалбдан севмай туриб комил инсон бўлолмаймиз. Ватан туйғуси – бу она заминни, инсоният ва борлиқни, тинчликдек бебаҳо неъматни асраб-авайлаш, элу юрт корига яраш деганидир. Маънавий пок инсон Ватанини, халқини беминнат севади, унга таъна қилмайди. Шоирларимиз бежиз айтмаган, ягона юрт дея олурмиз нафас, шу юртга фидодир бор орзу-ҳавас, – деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова.

Тадбирда юртимиз осойишталиги учун ҳаловатидан воз кечган ички ишлар тизими ходимларининг шарафли хизмати улуғланди. Ёшлар мустаҳкам билими, етук касбий фазилатлари билан устозларига издош бўлиб етишишлари, Ўзбекистонимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишлари лозимлиги айтилди.

Бетакрор диёримизни мадҳ этувчи қўшиқлар кечага файз киритди.  

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech