Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Шифокордан фойдали тавсиялар

27 Апрель 2022, 10:04

972

ИИВ Марказий поликлиникаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир тўғри овқатланиш тартиб-таомиллари ва ортиқча вазнни келтириб чиқарувчи одатларга бағишланди. 

Унда Академиянинг кундузги таълим курсантлари ва Тиббиёт хизмати шифокорлари иштирок этди. Малакали мутахассислар соғлом турмуш тарзининг фойдали томонлари, овқатланишда амал қилиниши лозим бўлган мезонлар, камҳаракатлилик ва нотўғри овқатланиш оқибатида келиб чиқадиган хасталиклар, вазн меъёрини сақлаш йўллари, иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар хусусида маслаҳатлар беришди.

Саломатликни асраб-авайлашнинг энг муҳим шартларидан бири жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш эканлиги таъкидлаб ўтилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech