Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Шахматчиларимиз иккинчи ўринни эгаллади

05 Апрель 2024, 10:04

597

Ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари курсантлари шахмат бўйича ўзаро беллашдилар.

 Давлат хавфсизлиги хизмати академиясида ўтказилган мусобақада Қуролли Кучлар, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари академиялари, Божхона институти, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда мезбон жамоа вакиллари қатнашди.

Беллашувлар ФИДЕ қоидаларига биноан ташкил қилинди. Ёш шахмат усталари ўз жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилишди. Қизғин руҳда ўтган мусобақа якунида мезбонлар биринчи, академиямиз курсантлари иккинчи, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ёшлари эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчиларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech