Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Саҳнада Тўмарис авлодлари

06 Март 2022, 07:03

2618

Қизларнинг муносиб таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши давлатимизнинг доимий эътиборида. Айниқса Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва муносиб рағбатлантиришга кенг йўл очмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган “Янги Ўзбекистон Тўмарислари” кўрик-танлови юртимиз ёшларининг она Ватанимизга бўлган садоқатини намоён этди. Танловда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Жамоат хавфсизлиги унверситети, Божхона институти ҳамда ИИВ Академиясида таълим олаётган қизлар ўзаро беллашдилар.

Тадбир аввалида аёлларга юксак эҳтиром ва эътибор кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишидан бири эканлиги, жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ижтимоий-сийсий фаоллиги тобора юксалиб бораётгани эътироф этилди.

– Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Куни кеча Президентимиз раислигида ўтказилган видеселектор йиғилишида ҳам ўсиб келаётган қизларимизнинг баркамол вояга етишиши, муносиб таълим-тарбия олишига йўналтирилган имкониятларни кенгайтириш бўйича тарихий ташаббуслар илгари сурилди. Хотин-қизларга кўрсатилаётган бундай эътибор янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг пойдеворини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлади, – деди ИИВ Академияси бошлиғи, полковник Рустам Хатамов.

Кўрик-танлов иштирокчилари учта шарт бўйича ўз иқтидорларини намоён этдилар.

Илк чиқишда қизлар ўзлари таълим олаётган ўқув масканининг фаолияти, ҳаётдаги мақсад ва интилишлари, танловда кўзлаган марралари ҳақида сўзлаб берган бўлсалар, иккинчи шарт уларнинг билим ва дунёқараши, интеллектуал салоҳияти, зукколигини синовдан ўтказди. Учинчи шартда жамоа аъзолари она Ватанимиз, буюк аждодларимиз ва миллий қадриятларимизга бўлган чексиз меҳру муҳаббатларини ифодалаб беришди. Ёшлар ҳаёти билан боғлиқ қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир якунида Ички ишлар вазирлиги академияси курсант қизларининг чиқишлари “Энг креатив жамоа” номинациясига муносиб кўрилди. Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари “Энг фаол жамоа”, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари “Энг ижодкор жамоа” ва Божхона институти курсантлари “Энг зукко жамоа” номинациялар бўйича ғолиб бўлдилар.

Кўрик-танлов иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар таълим муассасалари раҳбарлари томонидан тантанали равишда топширилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech