Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

САМАРАДОРЛИК – ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТДА

03 Январь 2022, 08:01

1304

Маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш борасидаги кенг қамровли ишлар ўз самарасини бермоқда.

Бухоро шаҳрининг “Пиридастгир” маҳалласи “қизил” тоифадаги ҳудудга киритилган эди. Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича “фуқаробай” ишлаш методикасининг амалиётга татбиқ этилгани натижасида маҳаллада криминоген вазият ижобий томонга ўзгарди.

ИИВ Академияси ишчи гуруҳи вакиллари томонидан мазкур маҳалладаги муаммолар, содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитлари ўрганилиб, манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди. Маълум бўлишича, “Пиридастгир” маҳалласида жиноятларнинг айрим турлари сезиларли даражада камайган, бироқ фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.

Маҳалланинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар секторлар вакиллари, маҳалла раиси ва фаоллари, профилактика инспекторлари жойига чиққан ҳолда атрофлича муҳокама қилинди. Келгусида жиноятчилик ва ҳуқубузарликларнинг барвақт олдини олиш, хусусан, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг “фуқаробай” ишлаш методикаси”ни фаолиятга самарали татбиқ этиш юзасидан тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Шунингдек жойларда вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизматлар ҳамда шаҳар-туман ички ишлар органлари бошлиқлари, ҳудудий профилактика инспекторлари ва маҳалла раислари иштирокида учрашувлар ўтказилиб, криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда профилактик ишларни манзилли ташкил этиш, “Пиридастгир” маҳалласи мисолида тайёрланган методикани ҳудудларда кенг жорий қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech