ИИВ Академиясининг Психологик таъминлаш марказида ходимлар билан машғулотлар ўтказилди.
Марказ мутахассислари томонидан хизмат фаолиятини бажариш чоғида юзага келаётган эмоционал ҳолатлар ўрганилиб, руҳиятни тетиклантирувчи тренинглар олиб борилди.
Шунингдек жамоа ўртасида соғлом муҳитни қарор топтириш, шахсий фазилатларни намоён этиш, ортиқча зўриқишларнинг олдини олиш, ҳиссий-иродавий хислатларни бошқариш усуллари тушунтирилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати