Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Президент совғалари топширилди

01 Январь 2022, 07:01

1285

Янги йил байрами муносабати билан хизмат вақтида ҳалок бўлган соҳа ходимларининг фарзандларига меҳр-мурувват улашилди.

Тадбирда Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи, полковник Рустам Хатамов иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади.

Ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан эканлиги, ички ишлар органларида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар натижасида соҳа ходимларининг фарзандлари учун муносиб шарт-шароит ва имтиёзлар яратилаётгани таъкидланди.

– Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик оиламизга чинакам байрамона кайфият бағишлади, – дейди марҳум Аҳмаджон Отамуродовнинг фарзанди Шаҳризода Райимбердиева. – Отамнинг шарафли касбларига ҳамиша ҳавас қиламан. Яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, айни пайтда аъло баҳолар билан ўқиб келаяпман. Келгусида уларнинг касбларини давом эттириб, она Ватанимизга садоқат билан хизмат қилмоқчиман.

Шу куни марҳум ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандларига Президент совғалари, китоблар, турли байрам туҳфалари топширилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech