Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Нурли бўстон”даги муаммолар ўрганиляпти

23 Февраль 2022, 10:02

1297

ИИВ Академияси ишчи гуруҳи аъзолари Кегайли туманининг “Нурли бўстон” маҳалласида жиноятчиликни жиловлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганишмоқда.

Аҳоли билан мулоқотлар чоғида муаммолар тингланиб, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар атрофлича муҳокама қилиняпти. Бу борада сектор вакиллари, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, маҳалла фаоллари ҳам яқиндан кўмак беришмоқда.

Айтиш жоизки, ўтган йил давомида умумий жиноятчилик кўрсаткичи олдинги йилга нисбатан бироз ортгани сабаб, маҳалла криминоген вазияти мураккаб ҳудудда қолган. Шу боис, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, ижтимоий-маънавий ва ҳуқуқ-тартибот масалаларига масъул вакиллар билан биргаликда “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг “фуқаробай” ишлаш методикаси”ни самарали қўллаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинмоқда.

Ишчи гуруҳи вакилларининг таъкидлашича, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Меҳр дафтари”га киритилган, шунингдек профилактик ҳисобда турувчи шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий-ижтимоий кўмак бериш, алоҳининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.

Шу кунларда жиноятчиликни жиловлашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech