Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мусаффо келажак сари...

17 Апрель 2022, 06:04

1339

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида барча юртдошларимиз фаол иштирок этмоқда.

Лойиҳа доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ҳам уюшқоқлик билан ўтказиляпти. Шу кунгача туманнинг “Чўпонота”, “Бешчинор”, “Хирмонтепа”, “Халқлар дўстлиги”, “Катта Қозиработ”, “Чарх Камолон”, “Мевазор” ва бошқа маҳаллалари ҳудудида улкан ҳажмдаги кўкаламлаштириш ишлари бажарилди.

– Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари бошланган “Яшил макон” лойиҳаси моҳиятан бунёдкорлик, бағрикенглик, ободлик каби хайрли амалларни тарғиб этмоқда, – дейди полковник Исмоил Ҳимматов. – Бугун “Кўтарма” маҳалласининг ўзида 250 тупдан ортиқ мевали ниҳол, 3 мингга яқин гул кўчатлари экилди. Дарахтлар парваришланиб, оқланди. Болалар майдончалари, дам олиш гўшалари, сайилгоҳлар ободонлаштирилди. Зеро, ён-атрофимиз, маҳаллалар, кўча-ю йўллар қанчалик яшилликка бурканса, руҳиятимиз шунча соғлом бўлади.

Дарҳақиқат, инсон яратилибдики, гўзалликка интилади. Маҳаллаларда яшил ҳудудларни барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech