Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мурожаатлар билан ишлаш: муаммо ва ечимлар

29 Апрель 2022, 11:04

1231

Сўнгги йилларда давлат органларининг халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишлаш фаолиятига самарали механизмлар татбиқ этилди. Муҳими, тизимдаги ислоҳотлар ўзининг амалий натижаларини кўрсатди.

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларига оид кафолатларни таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар таҳлил қилинди.

Анжуманда сўзга чиққанлар “Ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларга оид кафолатларни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари”, “Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал қилишда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда ички ишлар органаларининг ўзаро ҳамкорлиги”, “Мурожаатлар билан ишлаш – шахс манфаатини таьминлаш кафолати” ва бошқа мавзуларда маъруза қилиб, тизим фаолиятини такомиллаштиришга оид тавсияларини билдириб ўтдилар.

Ички ишлар органларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда сифатли ижросини таъминлаш, бу борада амалиётдаги механизмлар ва қонунчиликни такомиллаштириш, ижрочилик интизомини янада кучайтириш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech