Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Муҳим йўналишлар муҳокама қилинди

31 Январь 2022, 11:01

1431

27 январь куни ИИВ Академияси ҳамда Корея миллий полиция университети ўртасида онлайн видоемулоқот ташкил қилинди. Унда томонлар ҳамкорлик меморандуми асосида режалаштирилган тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Корея Республикалари кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлаш, замонавий таълимнинг илғор ёндашувларини кенг татбиқ этиш борасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Глобал пандемия шароитига қарамасдан, икки томонлама келишув доирасида долзарб аҳамиятга молик учрашувлар ўтказилиб, истиқболдаги вазифалар юзасидан аниқ қадамлар ташланди.

Видеомулоқот чоғида соҳа учун кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни янада кучайтириш, профессор-ўқитувчилар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш, Академия тингловчи ва курсантларини  замонавий таҳдид ҳамда хатарларга қарши ўқитиш, Корея тажрибасининг ўзига хос жиҳатларини оммалаштириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

 Томонлар онлайн мулоқотлар кенг кўламли шериклик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришини мамнуният билан эътироф этдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech