Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мазмунли ҳордиқ

17 Январь 2022, 06:01

1897

ИИВ Академиясининг Маънавият ва маърифат марказида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган беллашувда кундузги таълим ўқув курсларидан таркиб топган учта жамоа қатнашди.    

Дастлабки шартда курсантлар ўз жамоаларини таништириб, танловда иштирок этишдан кўзлаган мақсадларини ёритиб бердилар. “Эркин мавзу” деб номланган иккинчи шарт эса қизиқарли чиқишлар ва ҳазил-мутойибаларга бой бўлди. Ҳар бир жамоа ўзига берилган вақтдан унумли фойдаланиб, ёшлар ҳаётига оид воқеаларни енгил юмор ва сатирик чиқишлар орқали кўрсатиб берди.

– Кўрик-танлов ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда иқтидорли ўғил-қизлар учун эркин ижод қилиш имконини берди, – дейди Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, лейтенант Рамзиддин Бозоров. – Давлатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида Академиямизда турли тўгараклар ташкил этилган. Курсантлар дарс машғулотларидан бўш вақтларида ўз иқтидорларини намоён этиб келишмоқда. Жорий йилда бу каби танловларни турдош олий таълим муассасалари ўртасида ўтказишни ҳам режалаштирганмиз.

Беллашув якунида биринчи ўрин 3-босқич курсантларининг “Войдод” жамоасига, иккинчи ўрин 2-босқич курсантларининг “Қонун ҳимоячилари” жамоасига ва учинчи ўрин 1-босқич курсантларининг “Янги авлод” жамоасига насиб қилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech