Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Машғулот сермазмун ўтди

06 Январь 2022, 08:01

1370

Замонавий таълимни интерфаол усуллар ёрдамида ташкил этиш юқори самарадорлик беради. Бу борада ИИВ Академияси ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатилган.

Академиянинг Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси ташаббуси билан кундузги таълим 2-босқич курсантлари учун ўтказилган машғулотда “Ишни судга қадар юритишда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш тартиби ва процессуал расмийлаштириш” мавзуси ёритиб берилди. Маъруза жараёнида процессуал мажбурлов чораларининг аҳамияти ва мақсади, уларни қўллаш тартиби, “Хабеас корпус” институти, шунингдек судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши масалалари ҳақида батафсил фикр алмашилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech