Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Манфаатли ҳамкорлик йўлида

19 Февраль 2022, 09:02

1257

Ўзбекистон – АҚШ муносабатларида кўп қиррали ҳамкорлик, ҳурмат ва ишонч тамойиллари устуворлик касб этади. Ўзаро алоқаларнинг барқарор ривожланаётгани таълим соҳасида ҳам манфаали келишувларга йўл очмоқда.

ИИВ Академияси ва АҚШ Миллий мудофаа университети ўртасида ташкил қилинган онлайн видеомулоқотда ҳамкорлик муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар стратегик йўналишларда изчил давом этаётгани, демократик жараёнларни чуқурлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар икки томон манфаатларига хизмат қилиши таъкидланди. Хусусан, халқаро терроризм, диний экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ва бошқа турдаги трансмиллий жиноятларга қарши курашиш, замонавий таҳдидларнинг олдини олиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш каби масалаларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигини янада кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар таълим соҳасида тажриба алмашинувини кенгайтириш, ИИВ Академияси ва АҚШ Миллий мудофаа университети ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, келишув доирасида малакали мутахассисларни таълим жараёнига жалб қилиш, замонавий хавф-хатарларга қарши курашишга қаратилган махсус курслар ташкил этиш, мудофаа университети қошидаги NESA ўқув маркази имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашдилар.

Музокара якунида ўзаро тажриба алмашинувини янада кучайтириш таълим соҳасидаги шерикликни янги босқчига олиб чиқиши эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech