Шу кунларда Ички ишлар вазирлиги академияси ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимлари синовдан ўтказилмоқда.
Синовлар Ички ишлар вазирининг 2021 йил 21 октябрдаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилмоқда.
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъуллари томонидан шахсий таркибнинг маърифат соатларидаги иштироки, ўтказилган мавзуларни қай даражада ўзлаштиргани, сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан етуклиги, маънавий-маърифий салоҳияти, тавсия этилган адабиётларни мутолаа қилгани белгиланган меъёрлар асосида баҳоланмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу каби тадбирлар соҳа ходимларини касбий жиҳатдан юксалтириш, уларнинг она Ватанимизга муҳаббат ва хизмат бурчига садоқат туйғуларини шакллантириш ҳамда ходимлар онгига халқ манфаатларига виждонан ҳамда сидқидилдан хизмат қилиш – олий ва шарафли бурч эканлигини чуқур сингдиришда долзарб аҳамият касб этади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати