Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маҳалла еттилиги” учун ўқув-семинар

03 Апрель 2024, 09:04

700

Жиззах вилояти бўйлаб “маҳалла еттилиги” тизими вакиллари учун машғулотлар ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинлари “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида “қизил” тоифадаги маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш ва ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш мақсадида йўлга қўйилди.

Сайёр машғулотлар ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда.

Айтиш жоизки, ўтган вақт мобайнида вилоятнинг Дўстлик, Арнасой, Зафаробод, Ғаллаорол, Бахмал ва Мирзачўл туманларида сайёр машғулотлар ташкил қилинди. Маҳалла вакиллари “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида фаолиятни ташкил этиш, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ижтимоий профилактика объектлари билан тизимли ишлаш бўйича билим ва кўникма оширдилар.

Ўқув-семинарлари давом эттирилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech