Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маҳалланг тинч – сен тинч

07 Апрель 2022, 10:04

1498

Муҳтарам Президентимиз “маҳалла тинч бўлсабутун юртимиз тинч бўлади”, дея алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу боис, маҳаллаларда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, муаммоларини ижобий ҳал этиш барча даражадаги раҳбар ва мутасаддилар учун фаолият мезонига айланмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академияси ишчи гуруҳи пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “Ўрикзор” маҳалласида бўлиб, жиноятликка сабаб бўлаётган омилларни ўрганди. Айтиш керакки, ўтган йил давомида айрим турдаги жиноятларнинг ошгани туфайли маҳалла “қизил” тоифадаги ҳудудга киритилган эди. Ишчи гуруҳи вакиллари профилактика инспекторлари ва фаоллар ҳамроҳлигида жойларга чиқиб, мавжуд аҳволни атрофлича муҳокама қилишди.   

Хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси таъсирчанлигини ошириш, “Ўрикзор” маҳалласи мисолида тайёрланган “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг “фуқаробай” ишлаш методикаси”ни амалиётга самарали татбиқ этиш, бу борада ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Очиқ мулоқотда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар, айниқса хотин-қизлар ва ёшларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хизмат сафари давомида Учтепа туманининг криминоген вазияти ҳам ўрганилди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мавжуд 60 та маҳалланинг 21 тасида умуман жиноят содир этилмаган, 24 та маҳаллада эса жиноятчилик миқдори камайган. Туман ички ишлар органлари мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, астойдил хизмат қилиб ижобий натижаларга эришаётган профилактика инспекторларининг иш тажрибасини оммалалаштириш борасида фикр алмашилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech