24-27 март кунлари пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ушу бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан 600 нафарга яқин маҳоратли спортчи қатнашди.
Ушу санданинг қизлар ўртасида кечган баҳсларида ИИВ Академияси вакиллари биттадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Терма жамоамиз мураббийи, катта лейтенант Мухтор Етмишбоев шогирдларидан Улмикен Узакбергенова (60 кг вазн) фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлса, яна бир маҳоратли спортчимиз Матлуба Холдорова (60 кг вазн) Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
Баҳслар якунида барча ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати