Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантларимиз хорижий тиллар билимдони

26 Апрель 2022, 10:04

1364

Божхона институтида “Foreign language in professional activity” мавзуида интеллектуал кўрик-танлови ташкил этилди.

Олий таълим муассасалари ёшларининг билим салоҳиятини юксалтириш, хорижий тилларда эркин мулоқот қила олиш кўникмаларини шакллантириш, ҳар томонлама баркамол авлодни камол топтириш кўрик-танловнинг асосий мақсади этиб белгиланди.

  Беллашувда Тошкент давлат юридик университети талабалари, Божхона институти ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларидан иборат учта жамоа қатнашди. Дастлабки шарт “танишув” деб номланган бўлса, иккинчи шартда ҳар бир иштирокчининг интеллектуал салоҳияти синовдан ўтказилди. Ҳал қилувчи учинчи шартда эса ёшлар эркин мавзуда мотивацион нутқ ёрдамида хорижий тилларни билиш даражаларини намоён этиб бердилар. 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ИИВ Академияси курсантлари “Энг ақлли жамоа”, Тошкент давлат юридик университети талабалари “Энг креатив жамоа”, Божхона институти вакиллари “Энг фаол жамоа” сифатида эътироф этилди. Иқтидорли курсантимиз Фахриддин Умаровга эса “Энг фаол иштирокчи” дипломи топширилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech